Линклар

Шошилинч хабар
22 май 2018, Тошкент вақти: 16:54

БМТ Афина ва Скопье томонидан «Македония» номи ишлатилиши бўйича 26 йилдан бери ҳал этилмай келаётган мунозара бўйича илгари силжиш имкони борлигини билдирди.

29 январь куни БМТ матбуот котиби ўринбосари Фарҳон Ҳақ БМТ етакчилигидаги музокаралар ижобий силжишга туртки бўлганини айтар экан, икки давлат муросага келиши мумкинлигини қўшимча қилди.

Ушбу масала бўйича БМТ элчиси Мэтью Нимиц 30 январь куни Греция ташқи ишлар вазири билан учрашади. Бунинг ортидан Нимиц Скопьеда Македония расмийлари билан ҳам учрашади.

Греция Македония томонидан «Македония» номи қўлланилишига қарши чиқиб келади. Афина ушбу номдан фойдаланиш ўзининг Македония деб аталувчи вилоятига қарши ҳудудий даъволарни назарда тутади, деб ҳисоблайди.

Гарчи Македония Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун музокарани давом эттираётган бўлса-да, Грециянинг эътирозлари сабаб айни пайтда Македония Cобиқ Югославия Республикаси деб аталмоқда.

XS
SM
MD
LG