Линклар

22 феврал 2018, Тошкент вақти: 13:37

Европарламентда қрим татарлари вазияти муҳокама қилинди


Украина президентининг қрим татар халқи бўйича махсус вакили Мустафо Жамилев.

Россия Қримни босиб олганидан бери 49 одам ўғирланди, 16 одам бедарак кетди, қийноқларга солинган 6 одамнинг жасади топилди. Бу ҳақда 31 январь куни Европарламентда Украина президентининг қрим татар халқи бўйича махсус вакили Мустафо Жамилев маълум қилди.

-Бизнинг ҳисобимизча, Қрим оккупация қилинганидан бери то шу кунгача асосан қрим татарлари яшайдиган мингга яқин хонадан, масжид ва мактабларда тинтувлар ўтказилди. Тинтуваларинг 95 фоизи қрим татарлари билан боғлиқ, -деди Жамилев.

Европарламентда бўлган тингловда сўзлаган Қрим татар халқи Мажлиси раисининг ўринбосари Илми Умеров халқаро ҳамжамиятни 2018 йил март ойида ўтадиган Россия президентлигига сайлов натижаларини тан олмасликка чақирди.

Ўтган йилнинг декабрь ойида БМТ Россия томонидан 2014 йилда аннекция қилинган Қримда инсон ҳуқуқлари жиддий паймол этилаётгани тўғриисдаги ҳисоботни эълон қилган эди.

Инсон ҳуқуқлари бузилишидан асосан қрим татарлар жабр кўрмоқда. Human Rights Watch ташкилоти 2017 йил ноябрида қрим татарлар Россия ҳукумати томонидапн таъқиб қилинаётганидан ташвиш билдирди.

XS
SM
MD
LG