Линклар

Шошилинч хабар
22 май 2018, Тошкент вақти: 05:30

Эрон “синчиси”: Мабодо эрингиз урсаям, оёқларини ўпинг


“Секин оёқларини уқаланг, қуритинг, сўнгра уларни ўпинг”, деди “синчи”. (иллюстратив сурат)

Эрондаги давлат телеканалларидан бири ўз кўрсатуви орқали эрлари томонидан калтакланган аёлларга берган "антиқа маслаҳати" учун узр сўради. Кўрсатувда таҳлилчи (синчи)си сифатида иштирок этган эронлик аёлнинг "эрлари урган аёллар, калтак еганига қарамай эрининг оёқларини ўпсин" қабилида айтган гаплари эронликлар томонидан танқид қилинди.

"Мабодо эрингиз наркоман бўлиб, сизни урса ҳам, шу ишни қилинг ва ҳаётингизда мўъжиза юз беради”.

Бу на турмуш қураётганлар учун маслаҳат, на оила ёки дин пешволарининг ёрдами ва на намоз вақтидаги амалдир.

Аксинча, Эрон давлат телевидениеси “синчиси” эри калтаклаган аёлга унинг оёқларини уқалаб қўйишни тавсия қилмоқда.

Ушбу “доно фикрлар” телевидение раҳбарларининг камдан-кам ҳолларда сўрайдиган узрига сабаб бўлди.

– Жума куни тушдан кейин эрингиз диван – қўлтиқда дам олаётган пайт унинг оёқлари остига челак қўйинг, – дейди ўша “синчи” аёл. У томошабинларга, эрингизга уни қанчалик яхши кўришингизни исботламоқчи эканингизни айтинг, деб маслаҳат беради.

–Секин оёқларини уқаланг, қуритинг, сўнгра уларни ўпинг, – деди у.

"Синчи" аёлга кўра, бу усул сиқилишни кетказади, мияга қон қуйилиши ва юрак хуружи олдини олади.

Атиргул, денгиз тузи ёки сут солинган сув билан даволаш усули эрларни бир ой “бардам тутади”, дейди у.

Ушбу кўрсатув пойтахт Теҳрон шаҳрининг жануби-шарқида жойлашган марказий вилоят Язднинг давлат назоратидаги телевидениеси орқали намойиш этилди.

Уни кўплаб эронликлар ва форс тилида сўзлашувчилар ижтимоий тармоқлар орқали тарқатди ва тавсияларни масхара қилди.

“Давлат ишида ишловчи феминистлар: мабодо бир ой давомида бардам юришни истасангиз, синчининг маслаҳатига амал қилинг”, деб ёзди эронлик диссидент журналист Исо Саҳархиз кўрсатув клипини Твиттерга қўяр экан. “Давлат телевидениеси синчиси аёлларга эрларининг оёғини уқалаб, ўпиб қўйишни маслаҳат бермоқда”.

У Эрон аъёнларини танқид қилгани учун қамоқда ўтириб чиққан.

30 январь куни Эрон давлат телевидениесининг Язд вилояти филиали кўрсатув учун узр сўрагандай бўлди.

Ярим расмий ISNA ахборот агентлиги тарқатган баёнотга иқтибосан келтирилишича, Язд вилояти расмийлари “синчи”нинг “қисмларга бўлинган изоҳлари” устидан қилинган шикоятларни қабул қилди. Улар “бугундан бошлаб” кўрсатувлар мазмунига жиддий эътибор қилишни режалаштиришга ваъда берди.

Дин пешволари кўпчиликни ташкил қиладиган мамлакатнинг давлат телевидениесини эронликлар ҳам, сиёсатчилар ҳам кескин танқид қилиб келади, чунки кўрсатувлар ўта зерикарли, воқеалар бир томонлама ёритилади. Бу ҳам етмагандай, Эрон ҳокимият идораларининг қаттиққўл сиёсат тарафдорлари қарашлари зўр бериб тарғиб қилинади.

Бундай танқид зодагонларга қарши яқинда рўй берган норозилик намойишлари вақтида янграган эди. Ўша воқеалар мамлакатни ларзага келтирди, ўнлаб кишиларнинг ўлимига ва минглаб кишиларнинг ҳибсга олинишига сабаб бўлди.

XS
SM
MD
LG