Линклар

Шошилинч хабар
15 август 2018, Тошкент вақти: 13:58

Москва суди ўзбекистонлик журналистга иш берган "Новая газета"ни 400 минг рубль жаримага тортди


Али Феруз Москвадаги суд жараёнида.

Москванинг Басманний туман суди ўзбекистонлик журналист Али Феруз билан ҳамкорлик қилгани учун “Новая газета”ни 400 минг рубль жаримага тортди.

Новости агентлиги бу ҳақда 1 февраль куни суд матбуот котиби Юнон Царевга таянган ҳолда хабар берди.

Хабарда айтилишича, суд “Новая газета”ни Россия ҳудудида ноқонуний яшаб келган хориж ватандошини ноқонуний равишда меҳнат фаолиятига жалб этишда айбдор, деб топган.

Ҳақиқий исми Худойберди Нурматов бўлган Ўзбекистон ватандоши Али Феруз Россияда бир неча йилдан бери қочқинлик мақоми олишга ҳаракат қилиб келади. Лекин Россия ҳукумати унга қочқинлик мақоми беришдан бош тортган.

Али Феруз 2017 йилнингг август ойи бошларида Россияда қонуний ишлаш тартибини бузганликда айбланиб қўлга олинган эди. Журналист Ўзбекистонга қайтадиган бўлса, у ерда террор ташкилотига аъзоликда айбланиши мумкинлигини иддао қилмоқда.

Октябрь ойининг охирларида Али Феруз Андрей Сахаров номидаги "Жасорати учун" ордени билан мукофотланган эди.

Россия Олий суди “Новая газета”нинг Ўзбекистон ватандоши бўлган журналисти Али Ферузни Тошкентга депортация қилиш тўғрисидаги қарорни бекор қилган. Олий суднинг 24 январда чиқарган ажримига кўра, Али Ферузнинг иши қайта тергов қилинади.

Москванинг Басманний туман суди 2017 йил ноябрида Али Ферузни Россияда ноқонуний ишлаётганликда айбдор, деб топиб, уни Ўзбекистонга депортация қилиш ҳамда 5000 рубль миқдорида жаримага тортиш тўғрисида ҳукм чиқарган эди.

XS
SM
MD
LG