Линклар

25 феврал 2018, Тошкент вақти: 16:39

Россия Ўзбекистон пахта экспортини тўхтатиши мумкинлигини ҳисобга олиб ўз ҳудудида пахта етиштиришни бошлади


Россия яқин йилларда Ўзбекистон пахта экспортини тўхтатиши мумкинлигини эътиборга олган ҳолда ўз ҳудудида пахта етиштиришни режалаштирди.

Бу ҳақда Бутунроссия агрономлари йиғилишида Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ўсимликлар ишлаб чиқариш, механизациялаш, кимёвий моддалар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи Петр Чекмарев гапиргани тўғрисида Sputnik нашри 1 февралда хабар берди.

"Гап шундаки, мен ҳозиргина Ўзбекистондан қайтдим. Уч йилдан сўнг Россия Ўзбекистондан пахта сотиб ололмай қолади. Чунки Ўзбекистонда қайта ишлаш комбинатларини қуришни бошлашган. Улар бизга бир тонна пахта ҳам беришмайди", — деб айтган Чекмарев.

Расмийнинг айтишича, Россияда пахта етиштириш учун мумкин бўлган 200 минг гектар ер майдони мавжуд.

Чекмарев 2018 йилда Астрахан ва Волгоград вилоятларида таҳминан минг гектар ерга пахта экилишини билдирди.

XS
SM
MD
LG