Линклар

Шошилинч хабар
19 октябр 2018, Тошкент вақти: 16:13

Falcon Heavy ракетаси Тесла автомашинасини фазога олиб чиқди (ВИДЕО)


АҚШнинг SpaceX ширкати Falcon Heavy деб номланган оғир ракета ташувчининг тажриба парвозини амалга оширди. 6 февраль куни Флоридадаги Кеннеди коинот марказидан туриб учирилган ракета сўнгги ўн йилликдаги энг оғир ва энг катта ракета бўлди.

Ракета парвозидан тахминан 8 дақиқа ўтганидан сўнг ракетанинг икки ёнбошидаги тезлаштирувчи мосламалар ерга қайтди ва Кейп Канаверал ҳарбий ҳаво базасига вертикаль равишда қўнди. Мазкур мосламалардан бошқа ракеталарни учиришда ҳам фойдаланса бўлади.

Falcon Heavy ракетаси очиқ коинотга юк сифатида SpaceX ширкати Марс сайёрасига жўнатишни назарда тутган қизил Тесла автомашинасини олиб чиқди.

Учта тезлаштирувчи мослама ва 27 двигателга эга Falcon Heavy NASAнинг 1960 йиллар охири ва 1970 йиллар бошларида австронавтлар билан ойга учирилган ракеталаридан кейин дунёдаги энг оғир ва энг кучли ракета бўлди.

АҚШда сўнгги бир неча ўн йилликнинг энг катта ва оғир ракетаси коинотга учирилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:05 0:00

Ракета Флорида штатидаги Канаверал бурнидан томошага келганлар олқишлари остида фазога учди.

1960-1970 йилларда айнан шу ердан «Аполлон» миссиялари Ойга учган эди.

27 кучли двигателга эга ракета ўз бортида Маскнинг қизил Tesla электромобили ва унга ўрнатилган манекенни олиб кетди.

SpaceX жонли равишда вебкаст қилган видеода Tesla автомобили Дэвид Боуининг «Space Oddity» ашуласи қуршовида фазода парвоз қилаётганини кўриш мумкин.

Электромобилга Айзек Азимовнинг илмий-фантастика жанридаги китобларининг электрон нусхаси ҳамда SpaceX ширкатининг 6 000 ишчиси исми ёзилган тахтача ўрнатилган.

Ракета парвоз қилганидан икки дақиқача вақт ўтиб, икки ён кучлантирувчи ерга бир пайтда қайтиб қўнди. Учинчи, яъни марказий бустер океанга қўниши режалаштирилган эди. Ҳозирча учинчи кучлантирувчи статуси номаълум.

Falcon Heavy фазога ўзи билан 64 тонна юк олиб чиқа олади. Ракета шу кунгача яратилган энг қувватли ракета эмас. Бундан аввал янада кучлироқ ракеталар яратилган, аммо улар ҳозирдан фойдаланилмайди.

Маскнинг айтишича, ракетадан узоқ фазо миссияларини юк ва асбоб-ускуна билан таъминлашда фойдаланилади.

XS
SM
MD
LG