Линклар

Шошилинч хабар
24 май 2018, Тошкент вақти: 20:48

"Тесла" автомобили бегиланган Марс орбитасига чиқа олмайди


Дунёдаги энг қудратли Falcon Heavy ракетаси ёрдамида фазога учирилган "Тесла" автомобили бегиланган Марс орбитасига чиқа олмайди.

SpaceX раҳбари Илон Маскнинг айтишича, машина астероидлар халқаси томон учмоқда.

"Тесла"ни Марс орбитасига олиб чиқиши керак бўлган космик кема двигателлари эса парвоз пайти кучини кўп сарфлаб қўйган.

Жаҳондаги энг қудратли SpaceX ракетаси 6 феврал куни АҚШнинг Флорида штати, Канаверал бурнидан учирилди.

Ракетанинг учта тезлатгичи қайта фойдаланиш учун Ерга қайтиб қўниши керак эди.

Лекин, иккитаси Ерга муваффақиятли қўнди, учинчиси ёнилғи етишмай қолгани сабаб Атлантика океанига тушган.

Falcon Heavy ракетаси парвози синов тариқасида амалга оширилди. Илон Маск космик дастурининг асосий мақсади эса Марсни забт этиш .

XS
SM
MD
LG