Линклар

22 феврал 2018, Тошкент вақти: 01:46

АҚШ Сурия ҳукумат кучларига ҳаводан олти марта зарба берди


Сурия демократик кучлари жанггарилари АҚШ томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

АҚШ етакчилигидаги коалиция кучлари Сурия ҳукумат армиясига олтита ҳаво зарбаси берганини маълум қилди.

Мазкур зарбалар ҳукумат кучлари АҚШ томонидан қўллаб-қувватланаётган Сурия демкоратик кучлари штаб-квартирасига ҳужум қилгани ортидан уюштирилди.

7 февралда хабар қилинишича, Сурия демократик кучларининг АҚШдан бўлган маслаҳатчиларига Ифрот дарёси шарқий соҳилидаги ўқ отилмайдиган ҳудуд ҳисобланадиган жойда, Дайр ал Зор вилоятида ҳужум қилинган. АҚШлик маслаҳатчилар ҳужум пайтида жабрланмаган.

Араб ва курд жанггари отрядларидан иборат бўлган Сурия демократик кучлари президент Башар Ассадга қарши курашиб келмоқда.

Айни пайтда БМТнинг Сурияда кимёвий қурол қўлланишини ўрганиш бўйича комиссия мувофиқлаштирувчиси Жеймс Рожехавер мухолифатнинг таянч нуқталари бўлган Гута ва Идлиб шаҳарларида зўравонликдар кучайганидан ташвиш билдирди.

-Биз зўравонлик кучайиб бораётганидан ва бунинг ортидан тинч аҳоли жабр кўраётганидан жиддий ташвишдамиз. Биз тинч аҳоли ҳалок бўлаётгани ҳақида бир неча маълумот олдик, кимёвий қурол ишлатилаётгани ҳақида хабарлар бор. Биз бу маълумотларни ўрганаяпмиз, -деди Жеймс Рожехавер .

XS
SM
MD
LG