Линклар

Шошилинч хабар
13 ноябр 2018, Тошкент вақти: 20:59

АҚШ етакчилигидаги кучлар Сурия ҳукуматини қўлловчи 100 жангчини ўлдирди


Сурияда АҚШ етакчилигидаги коалициянинг ҳаво ва ердаги қўшинлари Сурия демократик кучлари қароргоҳига ҳужум қилган 100 дан ошиқ Сурия ҳукуматини қўлловчи жангчини ўлдирган.

Исмини ошкор қилмаслик шарти билан интервью берган АҚШ расмийси ҳужумчилар сони 500 га яқин бўлганини, улар артиллерия, танклар ҳамда ракета тизимлари билан қуролланган бўлганини айтди.

7 февралда хабар қилинишича, Сурия демократик кучларининг АҚШдан бўлган маслаҳатчиларига Ифрат дарёси шарқий соҳилидаги ўқ отилмайдиган ҳудуд ҳисобланадиган жойда, Дайр ал Зор вилоятида ҳужум қилинган. АҚШлик маслаҳатчилар ҳужум пайтида жабрланмаган.

Яна бир АҚШ расмийси CNN билан суҳбатда ҳужумчилар артиллерия ва бошқа қуроллар билан Ифратни кесиб ўтганини айтди.

8 февраль куни Сурия давлат матбуоти ўнлаб фуқаро АҚШ етакчилигидаги ҳужумлар туфайли ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Араб ва курд жангари отрядларидан иборат бўлган Сурия демократик кучлари президент Башар ал-Ассадга қарши курашиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG