Линклар

Шошилинч хабар
23 май 2018, Тошкент вақти: 12:24

Россияда 18 мартга белгиланган президент сайловида 8 номзод беллашади. Сайловда жорий президент Владимир Путин қайта сайланиши кутилмоқда.

8 февраль куни Россия Марказий сайлов комиссияси «Гражданская инициатива» партияси номзоди Ксения Собчак ҳамда «Коммунисты России» вакили Максим Сурайкинларни расман номзодлар қаторига қўшди.

Бўлажак сайловларда Путин, Собчак ҳамда Сурайкиндан ташқари «Яблоко» партиясидан Григорий Явлинский, «Партия роста» номидан ишбилармонлар вакили Борис Титов, «Российский общенародный союз» номидан Сергей Бабуринлар номзод бўлади.

Шунингдек, президентлик курсисига даъвогарлик қилаëтган яна икки номзод ЛДПР етакчиси Владимир Жириновский ва КПРФ вакили Павел Грудинин парламент партиялари намояндаси сифатида ўз тарафдорлари имзосини йиғиш талабидан озод этилиб, расман рўйхатга олинган.

Россия президент сайловида мухолифатчи Алексей Навальний ҳам номзодини қўйишга уринди. Аммо Марказий сайлов комиссияси Путиннинг бу ашаддий танқидчисини рўйхатга олишдан бош тортди. Шу сабаб Навальний ўз тарафдорларини сайловларни бойкот қилишга чақириб келади.

XS
SM
MD
LG