Линклар

22 феврал 2018, Тошкент вақти: 00:13

Авиаҳалокат қурбонлари яқинларига 4 млн рублдан берилади

  • Озодлик

Ан-148 самолёти Москва яқинидаги Раменск туман ҳудудига 11 февралда қулади

"Саратовские авиалинии" авиакомпаниясининг Москва вилоятида ҳалокатга учраган Ан-148 самолётининг барча йўловчилари 2 миллион рублданга суғурта қилинган эди. Бу ҳақда Россия меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири Максим Топилин баёнот берди.

"Бу стандарт суғурта: 2 миллион рубль плюс суғурта тўлови ва дафн учун 25 минг рубль", – деди Топилин.

Президентнинг Волга бўйи федерал округдаги вакили Михаил Бабичнинг баёнот беришича, ҳалок бўлганларнинг қариндошларига суғурта тўловларидан ташқари қўшимча равишда Оренбург вилояти бюджети ҳисобидан 1 млн рублдан ажратилади. Москва вилояти губернатори Андрей Воробьев ҳам вилоят бюджетидан 1 миллион рублдан ажратишга ваъда берди.

11 февраль куни "Саратов авиалинияси"га тегишли самолёт Москванинг “Домодедово” аэропортидан ҳавога кўтарилганидан бир неча дақиқа ўтиб радар экранларидан йўқолиб қолди. Самолёт Москва яқинидаги Раменск туманига қулаб тушди.

Самолётбортида 71 киши, улар орасида икки нафар хорижлик - Швейцария ва Озарбайжон фуқаролари бор эди. Ҳалок бўлганларнинг уч нафари болалар эди.

Душанба куни Оренбург вилоятида Мотам куни дея эълон қилинди. Тезкор гуруҳ битта “қора қути”ни топди, иккинчиси ҳозирча топилмади.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG