Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:54

$573 000 солинган сумкани номаълум шахс чегарада ташлаб қочди


apple iphone money dollar
apple iphone money dollar

Миллий хавфсизлик хизмати маълумотларига таяниб, “Ўзбекистон 24” каналининг хабар қилишича, Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасидан Қирғизистон ҳудудига ноқонуний ўтаётган номаълум шахс чегарачи тўхаташни талаб қилган пайтда қўлидаги сумкани ташлаб қочган.

Сумкадан 5, 15, 30 минг доллардан қилиб боғланган, умумий миқдори 573280 доллар топилган.

Бу пул давлат фойдасига мусодара қилингани, пулни ташлаб қочган шахс қидирилаётгани хабар қилинди.

XS
SM
MD
LG