Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:20

АҚШ сиёсатчилари сайловга Россия аралашуви юзасидан хавотир билдирди


 Вакиллар палатаси спикери Пол Раян
Вакиллар палатаси спикери Пол Раян

16 февраль куни АҚШ расмийси 13 россияликни ҳамда рус ширкатларини АҚШ сайловларида аралашишда расман айблади. Махсус прокурор Роберт Мюллер эълон қилган айбловлар бундан аввал маълум бўлмаган тафсилотларни ошкор қилди.

АҚШ Конгресси аъзолари ҳамда сиёсий шарҳловчилари бир неча Россия жосуслари 2016 йил бўлиб ўтган АҚШ президентлик сайловларига таъсир ўтказиш учун ўтказган кенг қамровли амалиётлар юзасидан хавотир билдирди. Маълум бўлишича, рус жосуслари нафақат ижтимоий тармоқларда реклама тарқатиш орқали, балки сайлов натижасини белгилашда муҳим ўрин тутган 10 штатга бориб, республикачи Дональд Трампни мақтовчи ҳамда демократ Ҳиллари Клинтонни қоралашга кўмаклашган.

Республикачилар ҳам, демократлар ҳам ушбу ҳолат юзасидан хавотир изҳор қилиб, келажакда бундай хорижий аралашув олдини олиш учун чора кўришга чорлади.

Демократ сенатор Берни Сандерс:

- Мамлакатимиз сиёсий келажагини жаноб Путин ва рус олигархлари эмас, балки Америка халқи белгилаши керак, - деди.

Вакиллар палатаси спикери Пол Раян эса:

- Россияликлар сайловга аралашгани ҳақида билардик, аммо бу айбловлар улар ҳийласи кўламини очиқлади, - деди.

XS
SM
MD
LG