Линклар

Шошилинч хабар
17 декабр 2018, Тошкент вақти: 10:58

SpaceX жаҳон бўйлаб бепул Wi-Fi йўлга қўяди


Илон Маск асос солган SpaceX ширкати бутун дунёни Wi-Fi билан таъминлашга бел боғлаган.

Ширкат АҚШ Федерал коммуникация комиссиясига Ер атрофига бир неча сунъий йўлдош чиқариш режасини тақдим этган. Келаётган якшанба куни эса илк йўлдош SpaceX ширкатининг Falcon ракетаси бортида Ер орбитасига чиқарилади.

International Business Times нашри тарқатган маълумотларга кўра, Ер орбитасига 4425 йўлдош чиқариш режалаштирилган. Тизим тўлиқ ишлай бошлаганидан кейин, жаҳондаги барча одамда Интернетга 1Гбит/с тезлик билан уланиш имкони бўлади.

Аммо илк қадам ўлароқ орбитага АҚШ ҳудудини қамровчи 800 спутник чиқарилади.

Бутун дунёни Интернет тармоғига улаш ғояси янги эмас. Аммо ҳозиргача ҳеч ким буни муваффақиятли йўлга қўя олгани йўқ.

XS
SM
MD
LG