Линклар

Шошилинч хабар
19 сентябр 2018, Тошкент вақти: 22:29

Фаластин раҳбари БМТ Хавфсизлик кенгашида АҚШни танқид қилди


Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос БМТ Хавфсизлик кенгашида нутқ сўзламоқда.

Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос 20 февраль куни БМТ Хавфсизлик кенгашида сўзлаган нутқида АҚШ Қуддусни Исроил пойтахти сифатида тан олганини кескин танқид қилди.

-Шарқий Қуддус 1967 йилда Исроил томонидан босиб олинган Фаластин ҳудудидир. Бу бизнинг пойтахтимиздир. Пойтахтимиз барча зиёратчилар учун очиқ шаҳар бўлишини истаймиз, - деди Аббос ўз сўзи давомида.

Президент Дональд Трамп 2017 йилнинг 6 декабрида Вашингтон Қуддусни Исроил пойтахти сифатида тан олишини эълон қилгани ортидан Фаластин АҚШни Исроил билан тинчлик музокараларида асосий ўртамчи сифатида тан олишдан бош тортган эди.

Аббос Хавфсизлик кенгашидаги нутқида бу масалага ҳам эътибор қаратиб, Фаластин расмийлари 2017 йилда Дональд Трамп билан 4 марта Вашингтонда учрашганини билдирди.

“Биз Дональд Трампга тарихий тинчлик битимига эришиш учун музокараларга тайёр эканимизни намойиш қилдик. Бизнинг позициямиз 1967 йилда икки давлат ўртасида келишилган чегаралар ва халқаро ҳуқуқ меъёрларига зид келмайди”, деган Аббос АҚШ шу кунгача 1967 йилги чегаралар борасида халқаро ҳамжамиятпозициясини қўллайдими ёки фақат Исроилга ён босадими, деган саволни очиқ қолдираётганини танқид қилди.

XS
SM
MD
LG