Линклар

Шошилинч хабар
10 декабр 2018, Тошкент вақти: 01:30

Афғонистоннинг Нангарҳор вилоятида қабила оқсоқоллари ўлдирилди


Афғон полициячиси Нангарҳор вилоятида шубҳали одамларни текширмоқда.

Афғонистоннинг Нангарҳор вилоятида содир этилган портлаш оқибатида қабила оқсоқоллари ҳалок бўлди.

-Тушга яқин Жалолобод шаҳридаги меҳмонхонанининг иккинчи қаватида жойлашган қабила оқсоқоллари резиденциясида портлаш содир этилди. Портлаш натижасида тўртта қабила оқсоқоли ҳалок бўлди, бир нафари яраланди, -деб билдирди 20 февраль куни Нангарҳор вилоят ҳокимининг расмий вакили Ататаллах Хўжаний.

Портлашдан сўнг меҳмонхонада яна бир бомба топилиб, полиция томонидан зарарсизлантирилди.

Портлаш учун масъулиятни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ. Нангарҳор вилоятида Толибон ва “Ислом давлати” гуруҳлари фаолият юритади.

20 февраль куни Фараҳ вилоятида жанггарилар ҳужуми оқибатида 8 полициячи ҳалок бўлди.

Каписа вилоятида эса икки жанггари полициячиларга ҳужум қилгани ортидан бир полициячи ҳалок бўлди.

XS
SM
MD
LG