Линклар

Шошилинч хабар
11 декабр 2018, Тошкент вақти: 18:31

Сурия ҳукумат қўшинлари Афринга киритилгани хабар қилинмоқда


Афринда Туркия томонида туриб жанг қилаётган Озод Сурия армияси жанггарилари.

Сурия ҳукумат кучлари Туркия курд жанггариларига қарши ҳарбий амалиёт олиб бораётган Африн минтақасига киритилгани хабар қилинмоқда.

Курд жанггариларининг 20 февралда билдиришича, Сурия ҳукумати Туркия билан чегарадош ҳудудларда турк ҳарбий амалиётларига қарши туришга кўмаклашиш мақсадида Африн минтақасига қўшин киритди.

Сурия давлат телеканали Афринга киритилаётган ҳукумат кучларига қарашли учоқлар турк ҳарбийлари томонидан ўққа тутилгани тўғрисида хабар берди.

Аммо аввалроқ Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли Сурия Афринга қўшин киритгани тўғрисидаги хабарларни тасдиқламаган эди.

- Сурия режими кучлари ҳали Афринга киритилмади, улар Афринга кирадими ёки кирмайдими, деган савол ҳозирча очиқ қолмоқда. Бир-бирига зид хабарлар тарқатилмоқда. Нуфузли агентликлар ҳам бу тўғрида хабар берди, бироқ Сурия режими бу хабарларни инкор қилди. Ҳар ҳолда Сурия кучларининг Афринга кирмагани аниқ, -деди Чавушўғли 20 феврал куни Анқарада “Канал 24” телевидениясига берган интервьюсида.

Туркия 20 январда Вашингтон қаршилигига қарамай Суриянинг Африн минтақасидаги курд жанггариларига қарши ҳарбий амалиётни бошлаган эди.

АҚШнинг “Ислом давлати”га қарши курашдаги ҳамкори бўлиб келаётган курд жанггариларини Туркия “террорчи гуруҳ” сифатида талқин қилиб келади.

XS
SM
MD
LG