Линклар

Шошилинч хабар
25 июн 2018, Тошкент вақти: 20:37

БМТ Бош котиби Шарқий Гутадаги вазият юзасидан чуқур ташвиш билдирди


БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Дамашқ яқинидаги суриялик исёнчилар назорат қилаётган Шарқий Гута шаҳрида вазият кескинлашиб кетаётганидан чуқур ташвиш билдирди. Бош котибга кўра, бу ердаги вазият ҳалокатлидир. Гуттериш сўнгги икки куннинг ичидаёқ Шарқий Гутада 100 дан зиёд киши ўлдирилганини айтди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Сурия кузатувчилари гуруҳига кўра, ҳукумат кучларининг бу ҳудудни 18 февралдан бошлаб бомабрдимон қилиши оқибатида тинч аҳолидан камида 250 киши, шу жумладан 58 нафар бола нобуд бўлган, 1200 киши яраланган.

АКШ Давлат департаментининг расмий вакили Хизер Нойерт Шарқий Гутада 2016 йили Ҳалабда содир бўлган воқеалар такрорланаётганини, бу ҳудуддаги гуманитар бўҳрон учун масъулият Россиянинг ҳам зиммасида эканини айтиб, Башар Асад режимини қўллашни тўхтатишга чақирди.

Айни пайтда Россия Шарқий Гутанинг бомбардимон қилинишини оқлаб чиқди. Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров “мавжуд келишувларга риоя қилинар экан, терроризмга қарши курашни ҳеч нарса билан чеклаб бўлмайди”, деб баёнот берди. Лавров Шарқий Гутадаги вазият учун “Жабҳат ал-Нусра” жангариларини айблади.

Исёнчилар назоратидаги Шарқий Гута Дамашққа яқин шаҳар бўлиб, у 2013 йилдан буён ҳукумат кучлари қамалида. БМТ маълумотларига кўра, бу шаҳарда 400 минг кишига яқин аҳоли бор.

XS
SM
MD
LG