Линклар

Шошилинч хабар
11 декабр 2018, Тошкент вақти: 18:32

Черногориядаги АҚШ элчихонасига ҳужум уюштирилди


Подгорицадаги АҚШ элчихонаси биноси.

22 февралга ўтар кечаси АҚШнинг Черногория пойтахти Подгорица шаҳрида жойлашган дипломатик миссияси биносига ҳужум қилинди.

Тунда элчихона ҳудудига бомба отган номаълум шахс¸ шундан сўнг ўзини портлатиб юборди.

АҚШ Давлат департаментига кўра¸ воқеада худкуш ҳужумчидан бошқа талофат кўрганлар йўқ.

Маҳаллий полиция аҳолига 22 февраль куни ëпилган элчихона биноси яқинига бормасликни тавсия қилди.

Ҳозирда терговчилар ҳужумчи шахси ва ҳужум мотивларини аниқлашга уринмоқда.

XS
SM
MD
LG