Линклар

Шошилинч хабар
12 декабр 2018, Тошкент вақти: 09:24

Путин Сурияда жанг қилган рус ҳарбийларига миннатдорчилик билдирди


Россия президенти Валдимир Путин Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан 22 февралда ҳарбийларни табриклади ва Сурияда хизмат ўтган барча аскарларга миннатдорчилик билдирди.

-Мен яна бир бор Сурия Араб Республикаси ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда иштирок этганларга хизматлари учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бизнинг ҳарбийларимиз жиддий тайёргарликка эга ва хизматларини ҳам масъулият билан ўтамоқдалар, -деди Путин.

Совет Иттифоқи даврида 23 февраль Совет Армияси куни сифатида нишонланиб келинган.

Совет Иттифоқи қулаганидан сўнг айрим постосвет давлатларида, жумладан, Россия, Қирғизистон ва Беларусда мазкур кун Ватан ҳимоячилари куни сифатида нишонланиб келинмоқда.

XS
SM
MD
LG