Линклар

Шошилинч хабар
19 сентябр 2018, Тошкент вақти: 02:41

Россия БМТнинг Суриядаги тинчликка эришиш тўғрисидаги резолюциясини блоклади


Шарқий Гута шаҳри бомбардимон қилинаётган пайт. 2018, 22 февраль.

Россия пайшанба куни кечқурун БМТ Хавфсизлик Кенгашида Сурияда 30 кунлик тинчликка эришиш тўғрисидаги резолюция қабул қилинишига тўсқинлик қилди. Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя Швеция ва Қувайт томонидан таклиф қилинган лойиҳани "нореалистик", деб атади.

Резолюция лойиҳаси бундан аввал Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров томонидан танқид қилинган эди, унинг айтишича, тинчликка эришиш Москва томонидан террорчи деб ҳисобланадиган гуруҳларга нисбатан жорий қилиниши керак эмас.

Улар орасида Сурия президенти Башар Асад режимининг Шарқий Гутадаги рақиблари ҳам бор. Айнан мана шу қуролли муҳолифат назоратидаги анклавга ҳаводан зарба берилиши БМТ Хавфсизлик Кенгашининг йиғилиши чақирилишига сабаб бўлди. Сурия муҳолифати ва халқаро гуманитар ташкилотлар бомба ҳужумлари оқибатида тинч аҳоли вакилларидан кўплаб қурбонлар бўлганини айтишади.

АҚШ Давлат департаменти вакили Хизер Нойерт Шарқий Гутадаги қон тўкилишларига масъулиятни Москвага юклади. "Агарда Россия Сурия режимини қўллаб-қувватламаганда эди, ўлим ва вайронагарчиликлар бу даражада бўлмасди" – деди у.

Шу билан бирга Ғарб мамлакатларининг вакиллари тез орада Сурия армияси Шарқий Гутага бостириб киришидан ташвишга тушмоқда, бу ўз навбатида янгидан янги қурбонларга сабаб бўлиши мумкин. Суриянинг БМТдаги элчиси шу каби режа Асадда мавжудлигини тасдиқлади. Унинг баёнот беришича, Шарқий Гута "иккинчи Алеппо" бўлади. Бу борада у ҳукумат кучлари томонидан 2016 йил декабрида Алеппонинг эгаллаб олинганини назарда тутди, ўшанда тинч аҳоли вакилларидан қурбонлар ҳам қайд қилинган эди.

XS
SM
MD
LG