Линклар

Шошилинч хабар
19 июл 2018, Тошкент вақти: 06:38

БМТ Хавфсизлик кенгаши Сурияда ўқ отишни тўхтатишга чорловчи резолюция бўйича келиша олмаяпти


БМТ Хавфсизлик кенгаши Сурияда ўт очишни тўхтатишга чорловчи резолюция бўйича келишувга эриша олмаяпти. Кенгаш аъзолари 24 февраль ушбу масала бўйича овоз беради.

Хавфсизлик кенгаши гуманитар ёрдам етказиш ҳамда яраланганларни олиб чиқиш учун 30 кунга ўт очишни тўхтатишга чорловчи резолюция бўйича 22 февралдан бери келишувга эриша олмаяпти.

23 февраль куни АҚШ президенти Дональд Трамп Россия, Эрон ҳамда Сурия ҳукуматини «гуманитар шармандалик»да айблади.

Оқ уйда бўлиб ўтган матбуот анжуманида президент:

- Россия, Эрон ва Сурия кейинги пайтда қўл урган нарсаларни гуманитар шармандалик ўлароқ баҳолайман, - деди.

Россия минтақада ҳали ҳам «Ислом давлати» жангарилари кўп эканлигини айтиб, резолюцияга қарши чиқиб келади.

Франция президенти Эммануэль Макрон ҳамда Германия канцлери Ангела Меркель Россия президенти Владимир Путинни резолюцияни қўллаб, ўз ҳамкори бўлмиш Сурия ҳукуматини Дамашқ яқинидаги ҳудудларни бомбардимон қилишни тўхтатишга ундашга чорлади.

Суриянинг Шарқий Гута минтақасида 18 февралдан бери 400 дан ошиқ одам ҳалок бўлди.

Куни кеча АҚШ Россияни Шарқий Гута бомбардимон қилингани учун танқид қилиб, у ерда жорий ой давомида ҳалок бўлган оддий фуқаролари ўлими учун Москва масъул эканлигини айтган эди.

XS
SM
MD
LG