Линклар

Шошилинч хабар
18 октябр 2018, Тошкент вақти: 12:46

Европа Комиссияси Македонияни Греция билан тезроқ келишишга чақирди


Европа Комиссияси президенти Жан Клод Юнкер.

Европа Комиссияси президенти Жан Клод Юнкер Македонияни Греция билан мамлакат номи юзасидан тезроқ келишиб олишга чақирди. Бу масаланинг ҳал этилиши Македониянинг Европа Иттиифоқига аъзо бўлиш жараёнининг бошланишига имконият туғдиради.

-Биз ҳозирча Македониянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиши бўйича музокараларнинг аниқ санасини эълон қилганимиз йўқ, лекин айтмоқчиманки, сизлар тўғри йўлдан боришингизга ишонамиз, -деди 25 февраль куни Македония пойтахти Скопьеда мамлакат бош вазири Зоран Заев билан музокара ўтказган Юнкер.

Греция 26 йилдан бери Македония томонидан «Македония» номи қўлланилишига қарши чиқиб келади.

Афина ушбу номдан фойдаланиш ўзининг Македония деб аталувчи вилоятига қарши ҳудудий даъволарни назарда тутади, деб ҳисоблайди.

XS
SM
MD
LG