Линклар

Шошилинч хабар
25 июн 2018, Тошкент вақти: 01:29

Олий суд Путиннинг номзод сифатида рўйхатга олиниши юзасидан Собчакнинг аризасини рад этди


Ксения Собчак Олий суд мажлисида. 2018, 16 февраль.

Россия Олий суди душанба куни телебошловчи ва Россия президентлигига номзод Ксения Собчакнинг Владимир Путиннинг президентликка номзод сифатида рўйхатга олинишининг қонунийлиги юзасидан шикоят аризасини рад этди.

Шундай қилиб, биринчи инстанция судининг қарори кучга кирди.

16 февраль куни Олий суд Ксения Собчакнинг даъво аризасини этиб, Владимир Путиннинг президентликка номзод сифатида рўйхатга олинганини қонуний, деб топган эди.

Собчак ўз аризасида Путин Россия президенти лавозимини бир неча бор эгаллаб тургани учун унинг номзоди президентликка кўрсатилиши ҳамда номзод сифатида рўйхатдан ўтказилиши қонунга зид эканлиги тўғрисида ёзган.

65 яшар Владимир Путин 2000 йилдан буён Россияни бошқариб келмоқда: 13 йил президент, 4 йил бош вазир лавозимида ишлади.

Россия президенти сайлови 18 мартда ўтказилади. 8 киши, шу жумладан Владимир Путин ва Ксения Собчак президентликка номзод сифатида рўйхатга олинган.

XS
SM
MD
LG