Линклар

Шошилинч хабар
18 август 2018, Тошкент вақти: 03:34

БМТ ва ЕИ Россия, Эрон ва Туркияни Сурия бўйича мажбуриятларни бажаришга чақирди


Шарқий Ғутага қилинган кимёвий ҳужумда жабрланган болалар касалхонада даволанмоқда.

БМТ Россияни Суриянинг Ғута шаҳри шарқига очилган 5 соатлик гуманитар йўлак муддатини узайтиришга, Европа Иттифоқи эса Россия, Эрон ва Туркияни БМТнинг Сурияда ўт отишни тўхтатиш резолюциясига амал қилишга чақирди.

-Бугун мен Сурия бўйича Остонада бораётган музокаралар гаранти Россия, Туркия ва Эрон ташқи ишлар вазирларига мактуб жўнатиб, улардан гарант сифатидаги мажбуриятларини амалга оширишни ҳамда хавфсизлик зоналарини ташкил этишга чақирдим, - деди Европа Иттифоқи ташқи сиёсат мутасаддиси Фелерика Могерини.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу 26 февраль куни президент Путин Ғута шаҳрида ҳар куни эрталаб соат 9дан 14гача гуманитар йўлак очиш тўғрисида кўрсатма берганини билдирган эди.

Бу буйруқ 27 февралдан кучга киради ва Ғутадаги тинч аҳолига жанглар бораётган ҳудудлардан чиқиб кетиш имкониятини туғдиради.

Аввалроқ мухолифат анклави бўлиб қолаётган Ғута шарқида бораётган жангларда икки кун ичида тинч аҳолидан камида 350 нафар одам ҳалок бўлгани айтилган эди.

XS
SM
MD
LG