Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:47

Соатлаб навбат кутилаëтган “Дўстлик” чегараси кенгайтириладиган бўлди


“Дўстлик” назорат-ўтказиш пунктидаги навбат.
“Дўстлик” назорат-ўтказиш пунктидаги навбат.

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасининг Ўш ва Андижон вилоятидан ўтувчи қисмида жойлашган “Дўстлик” назорат-ўтказиш пунктини кенгайтириш ишлари яқин кунларда бошланади. Бу ҳақда Қирғизистон Чегара хизмати матбуот котиби Салқинай Абдикариева 28 февраль куни маълум қилди.

Бир неча соатлик навбатлар пайдо бўлган “Дўстлик” чегараси кенгайтириладиган бўлди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:56 0:00

Расмийнинг айтишича, “Дўстлик” назорат ўтказиш пунктида навбатда турганлар сони ўта кўпайиб кетгани муносабати билан мана шундай қарор қабул қилинган.

-Яқин орада, яъни баҳордан бошлаб чегара пунктини кенгайтириш ишлари бошланади,- деди Салқин Абдикариева.

Бир неча кун аввал Озодлик радиосининг ўзбек ва қирғиз хизматлари мазкур назорат ўтказиш пунктида деярли ҳар куни 500 нафардан ортиқ одамдан иборат навбатлар пайдо бўлаётгани ва чегарадан ўтиш учун фуқаролар камида 5-6 соат вақт сарфлаётгани тўғрисидаги видеони эълон қилган эди.

Ўша видеода навбатда турган ва ўзини Феруза деб таништирган ўшлик аёл мана буларни айтган эди:

-Олти соатдан бери навбатда турибман. Қирғизистон томони доим димлайди, Ўзбекистон томонида эса навбат йўқ, бемалол ўтиб кетамиз. Ўзбекистондан ўтиб, Қирғизистонга кираётганда ҳам мана шундай навбат бўлади. Ўтган сафар 7 соатда ўтганман. Мен ўзим Ўзбекистондан ошкўклар олиб чиқиб, ўшда сотаман, -деган эди Феруза.

Қирғизистон Чегара хизмати матбуот котиби Салқинай Абдикариева чегарада юзага келган бундай вазиятни ўтказиш пунктининг Қирғизистон томонида жой торлиги ва шунинг учун қўшимча назорат кабиналарини қўйишга имконият йўқлиги билан изоҳлади.

-Бу ердаги иморатнинг торлиги учун олтитадан ортиқ кабина қўйиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам кенгайтириш ишлари ўтказилаяпти, -деди расмий.

Навбат кутаётганлар эса навбатларнинг пайдо бўлишида қирғиз чегерачиларини айбламоқда. Айни пайтда қирғиз томони кунига 7-10 минг одам ўтаётгани учун назорат ўтказиш пункти ходимлари ўтаётганларни текширишга улгурмаётганини айтмоқда.

Қирғизистон Чегара хизмати январь ойида қирғиз-ўзбек чегарасидан ўтаётганлар сони икки баробарга кўпайгани ва шундан келиб чиқиб "Дўстлик" ўтказиш пунктида қўшимча чегара назорати кабиналари ўрнатилгани тўғрисида хабар берган эди. 15 январдан бошлаб, назорат 10 та кабинада амалга оширилаяпти: 5 таси – Қирғизистондан чиқишда, 5 таси – республикага киришда.

Қирғиз чегарачиларига кўра, чегаралардан ўтаётган одамлар сонининг кўпайгани икки давлат ўртасида савдо алоқаларининг жонлангани билан боғлиқ.

2017 йил сентябрда Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарадан ўтишлар бўйича чекловни бекор қилган.

XS
SM
MD
LG