Линклар

Шошилинч хабар
23 сентябр 2018, Тошкент вақти: 13:24

Сайловга саноқли кун қолганда Путин россияликларга ҳисоб бермоқда


Владимир Путин.

1 март куни Россия президенти Владимир Путин 14-марта Федерал кенгаш олдида йиллик чиқиш қилмоқда.

Ҳар йилгидан фарқли Путиннинг бу йилги анъанавий маърузаси Кремль Георгиевский залида эмас¸ балки Катта Манежда¸ декабрда эмас¸ балки сайловларга уч ҳафтадан кам вақт қолган март ойида ўтказилмоқда.

Россия президенти бу йилги маърузасининг¸ ҳар йилгидек¸ сиëсий элита эмас¸ балки мамлакат гражданларига қаратилгани ҳам анъанавий маърузадаги яна бир ўзгариш сифатида кўрилмоқда.

Шунингдек¸ сиëсатшунослар таъкидича¸ бу йилги маъруза моҳияти ўтган йил ҳисоботига эмас¸ балки Путиннинг келаси 6 йиллик президентлик режаларига бағишланган.

1 март кунги маъруза арафасида Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков йиллик ҳисобот моҳиятининг Путин сайловолди дастури билан мувофиқ эканини билдирди.

Ўз чиқишида Путин¸ маърузаси мазмунининг сайловолди чиқиши характерида эканини билвосита тасдиқлади:

- Бу йилги мурожаат¸ яшаëтганимиз давр каби¸ ўта муҳим аҳамиятга эга. Бугунги танловимиз¸ қўяëтган ҳар бир қадамимиз оқибати белгиловчи аҳамиятга эга. Улар мамлакатимизнинг кейинги ўн йилликлардаги тақдирини белгилайди¸ деди Путин.

Россия Федерация кенгашида йиллик ҳисобот билан чиқиш анъанасини биринчи марта 1994 йили президент Борис Ельцин бошлаб берган.

XS
SM
MD
LG