Линклар

Шошилинч хабар
22 июн 2018, Тошкент вақти: 03:16

Россия президентлигига номзодлар дебати "масхарабозлар шоуси" деб аталди


Баҳс модератори Владимир Соловьев ЛДПР раиси Владимир Жириновский билан.

Россия коммунистлар партиясидан президентликка номзод Павел Грудинин “Биринчи канал”даги президентлик дебатини “масхарабозлик” ва “бозор” деб атаб¸ студиядан чиқиб кетди.

Грудинин¸ президентликка номзодлар баҳсининг "масхарабозлар шоуси"га айлантирилиши¸ жамоатчиликнинг сайловларга нисбатан салбий муносабатини кучайтиришини таъкидлади.

28 февраль куни федерал телеканалда намойиш этилган илк президентлик баҳсида Либерал-демократик партия номзоди Владимир Жириновский Ксения Собчакни “ахмоқ”¸ фоҳиша”¸ “бозорчи хотин” деб атади¸ бундай ҳақоратларга жавобан Собчак унинг устига сув сепди.

18 мартга белгиланган президент сайловида ғолиб чиқиши кутилаëтган асосий номзод Владимир Путин бу дебатда иштирок этмади.

XS
SM
MD
LG