Линклар

Шошилинч хабар
22 июн 2018, Тошкент вақти: 08:55

Армен Саркисян Арманистон президенти этиб сайланди


Арманистон янги президенти Армен Саркисян.

2 март куни Арманистон парламенти 64 яшар Армен Саркисянни мамлакатнинг янги президенти этиб сайлади.

90 депутатдан 64 нафари собиқ Бош вазир¸ ҳозирда Арманистоннинг Буюк Британиядаги элчиси бўлиб ишлаëтган Саркисян номзодини ëқлаб овоз берди.

Арман мухолифати аввалги президент Серж Саркисяннинг эндиликда Бош вазирликка тайинланиб¸ ҳокимиятни бошқаришда давом этиши хусусида хавотир билдирмоқда.

Серж Саркисянга қариндошлиги бўлмаган Армен Саркисян номзоди 19 январь куни ҳукмрон Республика партияси томонидан қўйилган эди.

2015 йил декабрида ўтказилган референдум натижасига кўра¸ Арманистон ярим президентликдан парламент бошқарувига ўтди ва ваколатлари чекланган президентни ҳар 7 йилда сайлаш парламент ваколатига берилди.

Танқидчилар¸ конституцияга киритилган янги ўзгартишлардан мақсад¸ икки марта президентлик муддатини ўтаб бўлган Серж Саркисянни ваколатлари кучайтирилган Бош вазир сифатида ҳокимиятда олиб қолиш эканини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG