Линклар

Шошилинч хабар
25 июн 2018, Тошкент вақти: 11:04

Ғарб раҳбарлари Путиннинг ядровий қурол ҳақидаги баëноти хусусида ташвиш билдирди


НАТО¸ шунингдек Германия ва АҚШ раҳбарлари президент Владимир Путиннинг Россия янги турдаги ядровий қуроллар ишлаб чиқаргани ҳақидаги баëноти юзасидан хавотир билдирди.

1 март куни Федерация кенгашида қилган икки соатлик маърузасида Путин Россияда дунëнинг истаган нуқтасини нишонга олиш ва АҚШ ракета мудофаа тизимига чап беришга қодир янги қуроллар яратилгани ҳақида мақтанди.

2 март куни Меркел ва Трамп телефон суҳбати ҳақида эълон қилинган хабарларда¸ иккала раҳбар Россиянинг бундай ҳаракати халқаро қурол-яроғ пойгасини назорат қилиш уринишларига салбий таъсир қилишини таъкидлагани айтилади.

2 март кунги баëнотида НАТО¸ ҳарбий альянснинг "дунëда янги совуқ уруш ëки қуролланиш пойгаси бошланишини истамаслиги"ни билдирди.

Путин баëнотига муносабат билдирган Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс :

- Президент Путин АҚШ кўпдан билган¸ аммо Россия рад этиб келган ҳақиқатни тасдиқлади. Россия кейинги 10 йил давомида ўзи зиммасига олган халқаро мажбуриятларга қарши дунëни беқарорлаштирувчи қуроллар тизимини яратиб келди¸ деди жумладан.

2 март куни Кремль матбуот котиби Россиянинг қурол-яроғ назоратига оид халқаро келишувларга зид иш тутмаганини билдирди.

XS
SM
MD
LG