Линклар

Шошилинч хабар
19 сентябр 2018, Тошкент вақти: 22:02

Жанубий Корея шимолга юқори мартабали расмийлар делегациясини жўнатади


Жанубий Корея президенти Мун Же-ин

Жанубий Корея президенти жорий ҳафтада Миллий хавфсизлик масалалари бўйича директор бошчилигидаги делегацияни Шимолий Кореяга жўнатмоқда.

Делегация ядро қуроли машмашаси билан боғлиқ тангликни камайтириш ва Пхеньян билан Вашингтон ўртасидаги мулоқотга ёрдам бериш мақсадида музокаралар ўтказади.

Президент Мун девони 4 мартда эълон қилган делегациянинг сафари икки рақиб томон ўртасида яқинда тугаган Пёнгчанг олимпиадасидан кейин вужудга келган камдан-кам илиқлиқ даврига тўғри келмоқда.

Президент Мун Же-ин девонининг хабар қилишича, Корея ярим оролида тинчликни қўллаб-қувватлаш, икки Корея ўртасидаги алоқаларни яхшилаш, Пхеньян билан Вашингтон ўртасидаги музокараларни тиклаш учун шароит ҳозирлаш каби масалалар муҳокама қилинади.

Делегация аъзолари Шимолий Кореядан сўнг сафар ҳақида маълумот бериш учун Қўшма Штатларга боради. АҚШ президенти Доналд Трамп Шимолий Корея билан фақат “мақбул шароит бўлган тақдирда” музокаралар ўтказилиши мумкинлигини айтган эди.

XS
SM
MD
LG