Линклар

Шошилинч хабар
19 июн 2018, Тошкент вақти: 13:48

Тожикистон Ислом уйғониш партияси етакчиси Интерпол рўйхатидан чиқарилди


Тожикистон Ислом уйғониш партияси раиси Муҳиддин Кабирий

2 март куни Тожикистон Ислом уйғониш партияси раиси Муҳиддин Кабирий Интерпол қидирув рўйхатидан чиқарилганини билдирди. Бу партия учун катта ютуқ, чунки кейинги икки йил давомида Тожикистонда ман этилган партия катта кўнгилсизликларни бошидан кечирди. Икки ҳафта олдин эса партиянинг сургундаги аъзоларидан бири Истанбулдан Тожикистонга мажбуран экстрадиция қилингани айтилмоқда.

Кабирий Интерпол рўйхатидан олиб ташлангани эса халқаро ҳуқуқ-тартибот ташкилотлари ҳукуматлар ўз фуқароларини сиёсий сабабаларга кўра қидирувга берган ҳолатларни яхшироқ кўриб чиқаётганидан даракдир.

Партия матбуот котиби Маҳмуджон Фаизраҳмонов янгилкни олқишлар экан, Интерпол қарори ўз рақибларини жангари ва террорчи ўлароқ кўрсатишга уринаётган Душанбе ҳукумати учун жиддий ишорат эканини таъкидлади.

Тожикистон ҳукумати кейинги пайтда Ислом уйғониш партияси аъзоларини жангарилар ва террорчилар ўлароқ таърифлаб келади. 2015 йилнинг кузида Бирлашган тожик мухолифатининг асосий ўзаги бўлган Ислом уйғониш партияси мамлакатда «қонундан ташқари», деб эълон қилинган эди.

Ислом уйғониш партияси 1990 йилдан 2015 йилгача Тожикистон ҳукуматининг таркибий қисми бўлган. Ўша йили парламент сайловларидан сўнг партия фаолияти тақиқланди,Тожикистон Олий суди ҳукми билан партия террорчи ташкилотлар рўйхатига киритилди.

Тожикистон Ислом уйғониш партияси Марказий Осиё минтақасидаги ягона исломий партия эди. Партиянинг беркитилиши халқаро ташкилотлар томонидан кескин танқидга учради.

Тожикистон ҳукумати партия раҳбари ва фаолларини собиқ Мудофаа вазири Абдуҳалим Назарзода билан тил бириктириб, давлат тўнтариши қилишни режалаганликда айблаб келади.

Маълумотларга кўра, 2015 йилнинг 4 сентябрида Абдуҳалим Назарзода гуруҳи Душанбе ва Ваҳдат шаҳарларида милиция бўлимларига ҳужум уюштиргандилар. Кейин собиқ мудофаа вазири ва унинг одамлари пойтахтдан 50 километрлар наридаги Ромит дарасида яширинган. Назарзода гуруҳига қарши қарийб 2 ҳафта давом этган аксилтеррор амалиёти чоғида исёнчи генерал ва унинг 25 нафар сафдоши ўлдирилган, исёнга алоқадорликда гумонланган 200 дан зиёд одам ҳибсга олинган.

Сентябрь воқеалари учун масъулиятни даставвал Абдуҳалим Назарзодага юклаган расмийлар кейинроқ Тожикистон Ислом уйғониш партиясини қуролли исённи тайёрлаганлик ва молиялаштирганликда айблаб чиқди.

Ҳожи Ҳалим лақаби билан машҳур бўлган генерал Назарзода ўтмишда Тожикистон Ислом уйғониш партияси аъзоси бўлган, бироқ тинчлик битими имзоланганидан кейин, мухолифатга берилган 30 фоизли квота асосида Мудофаа вазирлигига ишга қабул қилинган.

Тожикистон ҳукумати партияга қарши кураша бошлаганидан кейин, тез орада партия раҳбарлари Саидумар Ҳусайний ва Муҳаммад Ҳайит умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Партиянинг яна 11 аъзосига 14 йилдан 28 йилгача қамоқ жазоси берилди. Ўша пайтда Кабирий мамлакат ташқарисида бўлгани учун қўлга олинмади. Аммо Тожикистон ҳукумати Интерполдан уни ва партиянинг мамлакат ташқарисидаги бошқа аъзоларини қидирувга беришни сўради.

Кабирий озодликда, аммо партиянинг бошқа аъзолари, жумладан, Намунжон Шарипов Тожикистонда таҳдид остида яшамоқда. 2015 йилдан бери Истанбулда яшаб келаётган Шарипов февраль ойида Озодлик радиосининг тожик хизматига чалиб, Тожикистонда ўз хоҳиши билан қелганини, тез орада яна Туркияга қайтишини айтди. Аммо унинг яқинлари фаол аслида бундай қилишга мажбурланганини иддао қилмоқа. Хабарларга кўра, Туркия полицияси уни 5 февралда қўлга олган. 16 февраль куни эса Шарипов Душанбега учган.

Расмий Душанбе Тожикистон Ислом уйғониш партиясини экстремист гуруҳ деб атаса-да, муаммолар бошланишидан олдин 40 минг расмий аъзоси бўлган партия мамлакатдаги иккинчи энг йирик партия бўлган.

XS
SM
MD
LG