Линклар

Шошилинч хабар
14 декабр 2018, Тошкент вақти: 20:48

Forbes рўйхатида бойлиги $100 миллиарддан ошган илк тадбиркор пайдо бўлди


6 март куни Forbes журнали жаҳон миллиардерларининг янги рўйхатини эълон қилди.

32-марта эълон қилинаëтган йиллик рўйхатнинг бу йилгисига жами 2208 миллиардер киритилди ва бу ўзига хос рекорд рақамдир.

2018 йилги рўйхатнинг тепасига биринчи марта бойлиги 100 миллиард АҚШ долларидан ошган тадбиркор қўйилди ва бу мақом бойлиги 126 миллиард деб ҳисобланган Amazon асосчиси Жефф Безосга тегди.

Дунëнинг энг бадавлат ўнлигидан Билл Гейтс ва Марк Цукерберг каби таниқли юқори технологиялар муаллифлари ҳам жой олди.

Бу йилги ҳисобот¸ дунëдаги 2000 дан ошиқ супербойлар билан ер юзининг қолган 7 миллиарддан ошган аҳолиси ўртасидаги жарликнинг кенгайиб бораëтганини кўрсатган.

Унга кўра¸ рўйхатга киритилганлар жами бойлиги 9.1 триллион долларни¸ биринчи йигирмаликдагилар бойлиги эса¸ 1.2 триллионни ташкил этади.

Каримов давридаги Ўзбекистон сиëсий элитасидаги айрим оилалар алоҳида бойлигининг миллиардлаб долларни ташкил этиши тахмин қилинса-да¸ уларнинг бирортаси ўз бойлигини очиқламаслиги боис¸ Forbes миллиардерлари рўйхатига киритилган эмас.

Қўшни қозоғистонликлардан беш киши бу рўйхатга киритилган бўлиб¸ президент Нурсултон Назарбоевнинг кенжа куëви Тимур Кулибаев (3.2 миллиард доллар) ва қизи Динара Кулибаева (3.2 миллиард доллар) қозоқ бойлари рўйхатининг тепасига қўйилган.

XS
SM
MD
LG