Линклар

Шошилинч хабар
19 июн 2018, Тошкент вақти: 13:51

Британия собиқ жосуснинг заҳарланиши ортидан Россияни огоҳлантирди


Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон.

Лондон Сергей Скрипалнинг заҳарланишига Москва алоқадорлиги аниқланса, қатъий жавоб қайтаришга тайёр. Бу ҳақда Британия парламентида қилган чиқишида Ташқи ишлар вазири Борис Жонсон маълум қилди.

- Ҳозир мен кимнидир айбдор қила олмайман, лекин жаҳондаги барча ҳукуматларга айтаманки, Британия ҳудудида бегуноҳ одам жонига қасд қилишга қаратилган ҳар қандай ҳаракат жаосиз қолмайди, - деди Борис Жонсон.

Россия Разведка бош бошқармаси собиқ полковниги Скрипаль ва унинг қизи 4 март куни Солсбери савдо маркази олдида беҳуш ҳолатда топилган эди. Касалхонада улар кучли синтетик модда билан заҳарлангани аниқланган. Скрипаль иши билан шуғуланаётган икки нафар полициячида эса енгил заҳарланиш аломатлари кузатилган.

Скрипаль заҳарланишидан бир неча кун олдин полицияни ўз ҳаётига таҳдид мавжудлигидан огоҳлантирган эди.

2004 йилнинг декабрида Скрипаль Британия фойдасига жосуслик қилганликда айбланиб қўлга олинган ва 2006 йил августида суд ҳукми билан 13 йилга қамалган эди. 2010 йилда у авф этилган, кейинроқ АҚШда қўлга олинган Россия разведкаси ходимларига алмаштирилган.

XS
SM
MD
LG