Линклар

Шошилинч хабар
25 сентябр 2018, Тошкент вақти: 17:58

Дума раиси аëл журналистларга тегажоқлик қилган депутатни ҳимоя қилди


Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин депутат Леонид Слуцскийга бир қатор аëл журналистлар томонидан қўйилаëтган айблар ҳуқуқий нуқтаи-назардан¸ айбсизлик презумпциясидан келиб чиқиб кўриб чиқилишини билдирди.

Россия либерал-демократлари вакили Слуцкий бир неча аëлга тегажоқлик қилганликда айбланмоқда.

Бу айбловларни сайловолди кампанияси давридаги фитна дея атаган Дума раиси¸ аëл журналистларга Думада ишлашни ўзи учун хавфли деб билса¸ касби ўзгартиришни тавсия этди.

6 март куни Би-би-си журналисти Фарида Рустамова Леонид Слуцкийнинг ўзига бир неча марта тегажоқлик қилгани¸ мазмунидан жинсий тажовуз бўлганини тасдиқловчи аудиоëзув борлигини эълон қилди.

Рустамовадан олдинроқ "Дождь" телеканалининг Думадаги воқеаларни ëритувчи уч аëл журналисти Слуцкийни тегажоқликда айблаб чиққан эди.

Бу айбларни рад этаëтган Дума депутати¸ журналистлар ҳикоясини “алаҳсираш” деб атади.

XS
SM
MD
LG