Линклар

Шошилинч хабар
23 июн 2018, Тошкент вақти: 00:03

Жинсий тажовузда айбланаëтган Дума депутати аëллардан узр сўради


Леонид Слуцкий

Камида учта журналист аëл томонидан жинсий тажовузда айбланаëтган Россия Давлат Думаси депутати Леонид Слуцкий 8 март куни “ҳиссиëтларини билиб-билмай оғритган аëллардан кечирим сўради”.

Facebookдаги ўз саҳифасида Россия Либерал-демократлар партияси депутати “аëлларнинг ҳиссиëтлари оғритган бўлса¸ буни ëвуз ниятда қилмаганини” ҳам қўшиб ўтди.

Бунгача Слуцкий ўзини айблаëтган аëллар гапини “алаҳсираш” деб атаган эди.

Думадаги оила¸ хотин-қизлар ва болалар масалалари бўйича қўмита раиси Тамара Плетнева¸ аëл журналистлар эмас¸ балки Слуцкийга ишонишини билдирди.

Бу депутат аëл журналистларга “Думага рисоладагидай кийиниб келиш”¸ депутатлардан қўрқишса¸ умуман келмасликни тавсия қилди.

Халқаро хотин-қизлар кунида Давлат Думаси олдида жинсий тажовузда айбланаëтган депутат Слуцкийни жавобгарликка тортиш талаби билан бир кишилик пикетлар ўтказилди.

XS
SM
MD
LG