Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:32

Ўзбекистон билан визасиз тартибга доир битим тасдиқлаш учун Тожикистон парламентига юборилди


9-10 март кунлари Ӯзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасида фуқароларнинг ӯзаро борди-келдилари тӯғрисидаги ҳукуматлараро битим имзоланган эди.
9-10 март кунлари Ӯзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасида фуқароларнинг ӯзаро борди-келдилари тӯғрисидаги ҳукуматлараро битим имзоланган эди.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон 14 март куни Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасида фуқароларнинг ӯзаро борди-келдилари тӯғрисидаги ҳукуматлараро битимни ратификация қилиш учун мамлакат парламентига юборди.

Бу ҳақда Тожикистон президенти расмий сайти хабар қилди.

Жорий йилнинг 9-10 март кунлари Ӯзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасида фуқароларнинг ӯзаро борди-келдилари тӯғрисидаги ҳукуматлараро битим имзоланган эди.

Ушбу битимга биноан, тожик ва ӯзбек ватандошлари 30 кунгача визасиз ӯзаро сафар қилишлари мумкин.

Мазкур ҳужжат тез орада Тожикистон парламентининг қуйи палатасида муҳокама қилиниши ва тасдиқланиши кутилмоқда.

13 март куни Тожикистон ва Ӯзбекистон ташқи ишлар вазирликлари ушбу битим борасида изоҳ бериб, оммавий ахборот воситаларида мазкур ҳужжат амал қилиши бошлангани тӯғрисидаги хабарларни рад этганди.

Ташқи ишлар вазирликлари фуқароларнинг ӯзаро борди-келдилари тӯғрисидаги ҳукуматлараро битимнинг қӯлланиши учун томонларнинг ички тартиб –қоидалари, жумладан, парламент томонидан ратификация бӯлиши лозимлигини таъкидлаган эди.

XS
SM
MD
LG