Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:07

Покистонда трансгендер аёл ва унинг дўсти отиб ўлдирди


The Trans Action Alliance маҳаллий инсон ҳуқуқлари гуруҳи маълумотларига кўра, сўнгги уч йил ичида вилоятда 55 нафар трансгендер одам ўлдирилган.
The Trans Action Alliance маҳаллий инсон ҳуқуқлари гуруҳи маълумотларига кўра, сўнгги уч йил ичида вилоятда 55 нафар трансгендер одам ўлдирилган.

Покистоннинг шимоли-ғарбидаги Пешовар шаҳрида мотоцикл миниб олган шахслар трансгендер аёл ва унинг дўстини отиб ўлдирди. Бу ҳақда мамлакат полицияси билдирди.

Жабрланувчилар 27 март оқшомида рикшада кетаётганида ҳужумга учраган. Полиция зобити Муҳаммад Тоҳир қотиллар бу жиноятга нима учун қўл ургани номаълум эканлигини айтди.

Кейинги йилларда Покистоннинг шимоли-ғарбий чегара вилоятида бир неча трансгендер одам ўлдирилди.

The Trans Action Alliance маҳаллий инсон ҳуқуқлари гуруҳи маълумотларига кўра, сўнгги уч йил ичида вилоятда 55 нафар трансгендер одам ўлдирилган.

Қотилликлар учун ҳеч ким масъулиятни ўз бўйнига олгани йўқ. Аммо ҳудудда трангендер одамларни фоҳишаларга тенглаштирувчи исломий радикаллар кўп.

XS
SM
MD
LG