Линклар

Шошилинч хабар
12 апрел 2021, Тошкент вақти: 11:21

НАСА улкан фазо телескопи стартини 2020 йилга қолдирди


«Жеймс Уэбб» телескопи модели.

Сешанба куни АҚШнинг НАСА фазо тадқиқотлари маркази навбатдаги улкан фазо телескопини ишга тушириш 2020 йилга кечиктирилганини эълон қилди.

Таниқли «Хаббл» телескопи ўрнини эгаллаши режалаштирилган «Жеймс Уэбб» телескопи жорий йилда фазога чиқарилиши керак эди, аммо бир неча техник муаммо сабаб старт куни кейинга қолдирилди.

«Уэбб» телескопи шу кунгача ишлаб чиқилган энг қувватли телексоп бўлади. Янги телескоп «Хаббл» телескопидан 100 марта сезгирроқ бўлади. «Уэбб»нинг илк галлактикалар ҳақида ўрганишга кўмаклашиши кутилмоқда.

НАСА эълон қилган билдирувда телескоп 2020 йилнинг май ойида фазога чиқарилиши айтилади. Билдирувга кўра, лойиҳанинг нархи 8 миллиард доллардан ошиши мумкин.

Европа ҳамда Канада фазо агентликлари билан ҳамкорликда бошланган лойиҳага бошида 3,5 миллиард доллар сарфлаш режалаштирилган эди. Аммо харажатлар аллақачон бундан икки баробардан ошиб кетди.

Жорий йилда мустақил комиссия лойиҳани текшириб, нималар қилиниши керкалиги ҳақида ҳисобот тайёрлайди. Бунинг ортида НАСА АҚШ Конгрессига янги тақдим этади.

«Жеймс Уэбб» телескопи тақрибан 6,1 тонна вазнга эга бўлади. Унинг асосий кўзгуси 6,5 метр бўлади. Бу эса «Хаббл»никидан уч марта каттадир.

Телескопга тўрт асбоб, жумладан, камералар ҳамда ўта сезгир спектрометрлар ўрнатилади.

НАСА ходимларига кўра, телескопнинг инфрақизил мосламаси олисдаги осмон жисмларини кузатиш имконини беради. Телескоп камераси эса узоқ пайт очиқ туриш имконига эга бўлади.

Телескопга НАСАнинг 1961-1968 йиллардаги етакчиси Жеймс Уэбб номи берилган.

Телескоп Ariane-5 ракетаси бортида Франция Гвианасидан учирилади.

OzodLive

XS
SM
MD
LG