Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:12

Қашқадарёлик "Тайсон" дўстининг қулоғини тишлаб узиб олди


Майк Тайсон.
Майк Тайсон.

Қашқадарёлик шахс боксчи Майк Тайсонга тақлид қилиб, дўстининг қулоғини тишлаб узди. Жорий ҳафта шу каби воқеалар ҳақида хабар берди.

Мутахассис: Нотўғри овқатланиш оқибатида саратон касаллиги кўпаймоқда

Саратондан азият чекаётганларнинг 35 фоизи нотўғри овқатланиш туфайли ушбу дардга чалинмоқда (“Жамият”, 2018 йил 12-сон).

Бу ҳақда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология маркази вакили Зафар Охунов маълум қилган. Шунингдек, тамаки чекиш (30 фоиз), организмга вирус тушиши (10 фоиз), қуёшдан келадиган ультрабинафша нурлар (5 фоиз), алкоголли ичимликлар истеъмол қилиш (2 фоиз) ҳам онкологик касалликларни келтириб чиқармоқда.

Ушбу оғир касалликнинг наслдан наслга ўтиши эса 5-10 фоизни ташкил этади. Республика онкология маркази раҳбари Мирзағолиб Тиллашайховга кўра, Ўзбекистонда онкология муассасаларини дори воситалари билан таъминлашга ажратиладиган маблағ йилига 5,5 миллион долларга етказилди.

Бу эса аҳолини ўсмага қарши дори воситалари билан таъминлашни 33 фоиздан 90 фоизга ошириш, юқори технологик даво усулларига бўлган аҳоли талабини 70 фоизгача қоплаш имконини беради.

Қашқадарёлик шахс боксчи Майк Тайсонга тақлид қилиб, дўстининг қулоғини тишлаб узди

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида яшовчи 44 яшар шахс қуюшқонга сиғмайдиган қилмишни содир этди, деб хабар беради Бош прокуратура катта прокурори Алишер Мирзоев “Ҳуқуқ” нашри орқали.

Исми ошкор этилмаган шахс маст ҳолда дўсти билан гап талашиб қолиб, унинг қулоғини тишлаб, бир қисмини узиб олган. Жароҳатланган шахс зудлик билан Тошкентга жўнаган ва пойтахтда бўйин қисмидан тери кўчириш орқали мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилган.

Негаки, воқеа жойидан қулоқ парчасини топишнинг имкони бўлмаган. Бемор яна бир марта операция қилинган. Суд-тиббий экспертизаси ўнг қулоқнинг учдан икки қисми тишлаб узиб олинган, деб хулоса берган. Жабрланувчи айбдор дўстини уни кечирган.

Жиноят ишлари бўйича Ғузор тумани суди айбдорга 3 йил озодликни чеклаш жазоси тайинлаган. “Унга Тайсонга тақлиднинг товони қимматга тушди” деб ёзади газета.

Наманганда фуқароларга қўпол муносабатда бўлган ички ишлар ходимлари лавозимидан бўшатилди

Ички ишлар вазирлиги тизимида мудроқликдан ҳамон уйғонмаган, мансабини суиистеъмол қилаётган ходимлар учрамоқда (“Постда”, 24 март).

Хусусан, Наманган вилоятида ана шундай икки ходим ишдан бўшатилган. Олмос шаҳарчаси Ариқбўйи маҳалласи профилактика инспектори лавозимида ишлаган Ў.Эргашев фуқаролар билан доимий қўпол муносабатда бўлган, кун тартибига ҳам риоя қилмаган. Чуст шаҳридаги Сабзазор маҳалласи инспектори бўлган Ф.Мамасиддиқов эса мансабини суиистеъмол қилгани учун лавозимидан бўшатилган.

Қайд этилишича, тизимда олиб борилаётган ислоҳотларга панжа орасидан қараётган ходимлар билан бундан кейин ҳам муроса қилинмайди.

XS
SM
MD
LG