Линклар

Шошилинч хабар
29 феврал 2020, Тошкент вақти: 03:54

Ўзбек чегарачиси қирғиз фуқаросини Қирғизистон ҳудудида отгани айтилмоқда


Ўзбекистон - Қирғизистон чегараси.

Қирғизистоннинг Ахси тумани ҳокими Масалбек Мирзамамитов 34 ёшли Қирғизистон фуқароси Фарход Мирзаҳолиқовнинг 7 апрель куни ўзбек чегарачиси томонидан отиб ўлдирилиш юзасидан “Одам ўлдириш” моддаси бўйича жиноят иши очилганини маълум қилди.

Ўзбек чегарачиси қирғиз фуқаросини Қирғизистон ҳудудида отгани айтилмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:04 0:00

Ҳоким: Фарходни Қирғизистон ҳудудида отишган

Ҳокимнинг айтишича, Фарход Мирзаҳолиқов Қирғизистон ҳудудида отиб ўлдирилган.

​- Марҳум Ўзбекистон ҳудудига ўтгани ёки ўтишга ҳаракат қилгани номаълум. Буни ҳеч ким кўрмаган. Лекин ўқ отилганидан кейин Ўзбекистон чегарачиси ўқ еган фуқарони ўз ҳудудига олиб ўтишга ҳаракат қилганини кўрганлар бор. Ўқ отилгандан кейин бу ерга одамлар келган. Шундан кейин ўзбек чегарачиси ўзи отган одамни ташлаб қочган. Воқеа бўлган ерда йўл ва одамларнинг уйлари бор,-деди Ахси тумани ҳокими Масалбек Мирзамамитов.

Расмийга кўра, воқеа юз берган Мамай қишлоғи Ўзбекистоннинг Нанай ва Косонсой ҳудуди билан чегарадош.

Бу воқеа юзасидан Интернет тармоғида пайдо бўлган видеода ариқда ўқ еган одам ётганини, воқеага гувоҳ бўлган аёл ўзбек чегарачисини қарғаётганини кўриш мумкин. Видеода кўринмаган бир эркакнинг “Видеога олишаяпти, югуринг. Беркининг” каби гапларини ҳам эшитиш мумкин.

Шакарбек Қамчибек ўғли: Мамайда чегаранинг қаерда экани аниқ эмас

Ахсилик фаол Шакарбек Қамчибек ўғли туман ҳокимининг Фарход Мирзаҳолиқов Қирғизистон ҳудудида отиб ўлдирилгани тўғрисидаги маълумотини ўрганилишга муҳтож, деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, ўзбек чегарачиси қирғиз фуқаросини икки давлат ўртасидаги аниқланмаган ҳудудда отиб ўлдирган бўлиши мумкин.

-Бу ерда бир уй Ўзбекистонга, яна бир уй Қирғизистонга қарашли. Масалан, бир уйнинг томорқасига ўтиб, ариқдан ҳатласангиз Ўзбекистон ҳудудига ўтиб қоласиз. Бу ерларда чегара тўсиқлари ҳам йўқ. Делимитация якунлангани билан демаркация бўлмаган. Тўрт чақирим ҳудуд ҳалигача аниқланмаган. Чегаранинг аниқланмагани ва қирғиз чегарачиларининг етишмовчилиги оқибатида юз бераётган бундай воқеалар Ўзбекистон билан дўстлигимизга путр етказмаса экан, деб қўрқамиз,-деди Шакарбек Қамчибек ўғли.

Бир-бирига зид расмий билдирувлар

Аввалроқ Ўзбекистон чегара қўшинлари матбуот хизмати ўзбек чегарачилари Қирғизистон томонидан чегарани бузиб кирган шахсни тўхтатишга урингани, аммо бу шахс "ҳавога отилган огоҳлантириш ўқларга ҳам эътибор қилмай, қўшни давлат ҳудудида беркинган"и ни хабар қилганди.

Хабарда ўзбек чегарачиси отган ўқдан жароҳатланган фуқарони Қирғизистон ҳудудида машина кутиб тургани ва жароҳатланган одамни шифохонага етказгани ҳам таъкидланган.

Қирғизистон чегара хизмати Фарход Мирзаҳолиқов 7 апрель куни Кербен шаҳар касалхонасида вафот этганини билдирган.

Бироқ Қирғизистон Омбудсмени институти 9 апрель куни Фарход Мирзаҳолиқов Ўзбекистонга тўйга боргани ва қайтаётганида ўзбек чегарачиси ўқига учгани тўғрисида маълумот тарқатди. Омбудсменга кўра, ўзбек чегарачиси Фарход Мирзаҳолиқовни Қирғизғистон ҳудудида отган ва у воқеа жойида ҳалок бўлган.

Бош вазирлар келишуви

Ўзбекистон ва Қирғизистон бош вазирлари Абдулла Арипов ва Сапар Исаков 8 апрель куни телефон орқали бу воқеани ўзаро муҳокама қилганлар.

Томонлар 9 апрель куни икки давлат чегара хизматлари ҳамда бошқа мутасадди маҳкамалар раҳбарлари даражасида бу воқеани тергов қилиш учун учрашув ўтказишга келишиб олган.

“Қўшма ишчи гуруҳи ҳодисани батафсил ўрганиб, яқин вақтлар ичида натижаларини маълум қилади”, дейилади расмий хабарда.

Шарҳларни кўринг (15)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG