Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:46

Черногория: Мило Жуканович президент сайловидаги ғалабасини эълон қилди


Мило Жуканович
Мило Жуканович

Монтенегрода (Черногория) 6 марта бош вазир, 1 марта президент лавозимида ишлаган Мило Жуканович якшанба куни бўлиб ўтган сайловда ғолибликни қўлга киритганини эълон қилди. У ўз ғалабасини “Европа таркибидаги келажагимиз йўлидаги яна бир муҳим қадам”, деб баҳолади.

Экзит-полл натижаларига қараганда, 56 яшар Жуканович берилган овозларнинг 54 фоизини олган. Унинг асосий рақиби Младен Боянич 33 фоиз овоз олган. Якшанба куни ўтказилган сайлов Монтенегро Европага қараб борадими ёки Россия томон оғадими, деган баҳслар фонида ўтди.

Жукановичнинг рақиби Боянични мухолифатдаги партиялар, шунингдек, Россияпараст гуруҳлар қўллагани айтилади. Боянич, президент этиб сайланган тақдирда Монтенегронинг НАТОга аъзолигини тўхтатиб туражагини, бу масалада референдум ўтказажагини эълон қилган.

640 минг кишилик аҳолиси бор Монтенегро Мило Жуканович бош вазир бўлиб турган вақтда НАТОга қўшилган.

XS
SM
MD
LG