Линклар

Шошилинч хабар
30 Aprel 2026, Тошкент вақти: 06:56

Роскомнадзор App Store ва Google Play дўконларидан Telegram-ни олиб ташлашни талаб қилди

Роскомнадзор App Store и Google Play дўконларидан Россияда тақиқланган Telegram мессенжерини олиб ташлашни талаб қилди.

Бу ҳақда "Интерфакс" агентлиги Роскомнадзр матбуот хизматига таяниб хабар қилди.

Россия назорат агентлиги Telegram-га алоқадор IP-адресларни блоклашда давом этмоқда; Блоклаш жараёнини кузатаётган фаолларга кўра, бундай адреслар адади икки миллиондан ошиб кетган.

Роскомнадзорнинг маълум қилишича, тақиқ Telegram шифрлаш калитларини Россия Федерал Хавфсизлик Хизматига (ФСБ) берилмагунча давом этаверади.

Ўтган ҳафта Москва суди чиқарган ажримга мувфоиқ, Россияда душанба кундан бошлаб Тelegram-га кириш тақиқлаб қўйилди.

This item is part of
XS
SM
MD
LG