Линклар

Шошилинч хабар
24 январ 2021, Тошкент вақти: 21:05

Шимолий Корея ядровий синовларини тўхтатишини эълон қилди


Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин ўз давлати ядровий синовларни, қитъалараро баллистик ракеталар учиришни тўхтатиши ва мамлакат шимолидаги ядровий полигонни ёпишини эълон қилди.

Ким Чен Ин сўзларига кўра, Шимолий Кореяда ядровий синовларга зарурат йўқ.

Ядровий синовлар мамлакат иқтисодий равнақи ва Корея ярим оролида тинчликни таъминлаш йўлида тўхтатилмоқда, деб ёзди Шимолий Кореянинг расмий матбуоти.

АҚШ президенти Доналд Трамп Пхенян раҳбари қарорини олқишлади.

"Бу Шимолий Корея ва бутун дунё учун яхши хабардир. Олий даражадаги учрашувимизни интиқлик билан кутаман," - деб ёзди Трамп "Твиттере" саҳифасида..

XS
SM
MD
LG