Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:13

Пашинян иқтидордаги партия билан ҳамкорликка ҳозирлигини билдирди


Никол Пашинян
Никол Пашинян

Арманистон мухолифати етакчиси Никол Пашинян мабодо бош вазир этиб сайланса, Арманистоннинг ҳокимиятдаги Республикачилар партияси билан ҳамкорлик қилишни истисно этмаслигини билдирди.

− Ҳамкорлигимиз сиёсий вазиятга боғлиқ бўлади, − деди Пашинян журналистларга 5 май куни. – Бизни келажакка бошлайдиган турли вазиятлар бўлиши мумкин.

Унинг фикрича, асосий мақсад “муроса ҳукуматини тузишдан иборат”дир.

Ушбу Кавказ мамлакатида сўнгги бири неча ҳафта мобайнида юз берган норозиликлар тўлқинига раҳбарлик қилган Пашинян бугун бош вазирлик лавозимига асосий номзод бўлиб турибди.

Ҳукуматга қарши норозилик намойишлари Республикачилар партияси етакчиси ва собиқ президент Серж Саргсянни парламент ўзини бош вазир этиб сайлагандан сўнг орадан бир неча кун ўтиб, истеъфо чиқишга мажбур қилди.

Шунгача у икки муддат – 10 йил президентлик қилган, аммо ўтган ойда раҳбарлик муддати тугагани учун четга чиқишга мажбур бўлган эди.

Бироқ орадан кўп ўтмай Республикачилар партияси кўпчиликни ташкил қилувчи парламент уни бош вазир этиб тайинлади. Олдинроқ Конституцияга киритилган ўзгаришларга кўра, президент ваколатлари бош вазирга ўтказилган эди.

Ушбу қадамдан сўнг Пашиннинг даъвати билан минглаб кишилар кўчаларга намойишга чиқди. Уларни норози қилган нарса Саргсяннинг яна номаълум муддат раҳбар бўлиб қолиши мумкинлиги бўлди.

1 май куни бўлиб ўтган парламент мажлисида Пашинян якка ўзи бош вазирликка номзод қилиб кўрсатилгани қарамай, сайланмай қолди. Аммо 3 май куни ўзи бошлиқ Йелк фракцияси уни яна бир марта номзод қилиб кўрсатди.

У айни апйтда 105 ўринлик парламентда 41 нафар депутатнинг қўллаб-қувватловига эга. Навбатдаги сайлов 8 май куни бўлиб ўтади.

Республикачилар партиясини парламентда 58 нафар депутати бор. Лекин бу сафар улар кимни дупетатларнинг 1/3 қисми қўллаб-қувватласа, ўшанга овоз беришни режалаштирмоқда.

Ҳукмрон партиянинг ўша ваъдасига ишонган Пашинян тарафдорларини кўчага чиқмай туришга кўндирди. Ўзаро мулоқот айни пайтда Фейсбук орқали давом этмоқда. Етакчи уларга Республикачилар партияси ваъдасини бажариши учун 8 май куни намойишга чиқишга тайёр туришни тайинлаб қўйди.

Арманистон конституциясига кўра, бош вазир иккинчи уринишда ҳам сайланмаса, парламент тарқатиб юборилади. Навбатдаги парламент сайловини ташкил қилишга ҳокимиятдаги партия масъул бўлади.

Пашинян Республикачилар партияси ўтказадиган сайлов одил бўлмаслигини айтиб, уни ҳокимиятни топширишга даъват қилди.

У 5 май куни журналистларга фақат бош вазир бўлгач ва ўзи “сайлов қонуний ва ошкора ўтишига ишонч ҳосил қилгач”, муддатидан олдин сайлов ўтказишини айтди.

Пашинян 3 май куни Россия, Қўшма Штатлар, Грузия ва Европа Иттифоқи элчилари билан учрашиб, мамлакатдаги сиёсий тангликни тартараф қилиш устида иш олиб бораётганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG