Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:01

Тутанхамон мақбараси ёнида яширин қабрлар борлиги ҳақидаги тахминлар тасдиқланмади


Тутанхамон мақбарасининг ички кўриниши, Луксор (Миср).
Тутанхамон мақбарасининг ички кўриниши, Луксор (Миср).

Миср Антик дунё ишлари вазирлиги Тутанхамон мақбараси ёнида яширин қабрлар борлиги ҳақидаги тахминлар асоссиз эканлиги аниқланганини билдирди.

Вазирлик якшанба куни эълон қилган билдирувда ёзилишича, радар ёрдамида фиръавн Тутанхамон мақбараси яқинида ёки ичида яширин мақбаралар йўқлиги узил-кесил аниқлангани айтилади.

Билдирувда, шунингдек, тадқиқотни ўтказган Турин политехника университети ходимлари ўз ишлари натижаларини батафсил сўзлаб беришлари айтиб ўтилди.

Италян олимлар гуруҳига Франческо Порцелли етакчилик қилган. Порцелли Миср Антик дунё ишлари вазирлигига Тутанхамон мақбараси яқинида яширин қабр ёки йўлаклар борлиги ҳақидаги гипотезаларни радар ёрдамида ўтказилган тадқиқотлар тасдиқламагани ҳақида батафсил ҳисобот тақдим этган.

Бундан аввал ўтказиглан текширувлар ортидан айрим мутахассислар фиръавн мақбараси яқинида бошқа яширин мақбаралар мавжуд бўлиши мумкинлигини тахмин қилган эди.

Британ мисршуноси Николас Ривз яширин мақбара аслида Тутанхамоннинг отаси қирол Ахенатеннинг рафиқаси Нефертитиники бўлиши мумкинлигини тахмин қилган эди.

Ушбу теория тарафдорлари 20 ёшга тўлмасдан вафот этган Тутанхамон мақбаранинг ташқи қабрига қўйилгани ҳақидаги тахмини илгари суришган эди.

Ахенатен Мисрда монотеизм ўрнатишга самарасиз урингани ҳақида бизга маълум. ДНК анализи у Тутанхамоннинг отаси бўлганини тасдиқлаган. Аммо Тутанхамоннинг онаси ҳақида турли қарашлар мавжуд.

Тутанхамоннинг шоҳлар водийсидаги мақбараси 1922 йил инглиз археологи Говард Картер томонидан топилган.

XS
SM
MD
LG