Линклар

Шошилинч хабар
19 июл 2018, Тошкент вақти: 16:52

Британияда асабни фалажловчи газ билан заҳарланган Сергей Скрипаль касалхонадан чиқди


Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия

Россия Разведка бош бошқармаси (ГРУ) собиқ зобити Сергея Скрипаль касалхонадан чиқди. Бу ҳақда Буюк Британиянинг Соғлиқни сақлаш миллий хизмати хабар қилди. Ўтган ойда Скрипаль даволанган касалхонадан унинг қизи Юлия ҳам тузалиб чиққан эди. Британия маъмурларига кўра, Юлия хавфсиз жойда яшамоқда.

Расмий Лондон Сергей Скрипаль ва унинг қизи 4 март куни СССРда ишлаб чиқарилган асабни фалаж қилувчи “Новичок” гази билан заҳарланганини ва бунинг учун Россия масъул эканини билдирган эди. Москва бу айблвони инкор қилиб келмоқда.

Заҳарланиш воқеаси ортидан Британия, АҚШ ва бошқа йигирмадан ортиқ давлатлардан 150 нафардан кўпроқ рус дипломати бадарға қилинган. Москва бунга жавобан бу давлатлар дипломатларини Россиядан чиқарган эди.

2004 йилнинг декабрида Скрипаль Москвада Британия фойдасига жосуслик қилганликда айбланиб қўлга олинган ва 2006 йил августида суд ҳукми билан 13 йилга қамалган эди.

2010 йилда Россия у авф этилган, кейинроқ АҚШда қўлга олинган Россия разведкаси ходимларига алмаштирилган.

XS
SM
MD
LG