Линклар

Шошилинч хабар
04 Iyun 2026, Тошкент вақти: 04:45

Толиблар кобулликларни янги ҳужумлар ҳақида огоҳлантирди

Афғонистон. Кобулликлар худкуш шахс портлаш амалга оширган жойдан қочмоқда. 2018, 9 май.
Афғонистон. Кобулликлар худкуш шахс портлаш амалга оширган жойдан қочмоқда. 2018, 9 май.

Толиблар Кобулда янги ҳужумлар амалга оширишларини айтиб, шаҳар аҳлини “ҳарбий марказлардан” йироқ юриш ҳақида огоҳлантирди.

21 май куни Интернетда эълон қилинган билдирувда жангарилар “душман ҳарбий ва разведка марказларига” ҳужум қилишни режалаштираётгани айтилади.

“Шу сабабли оддий фуқаролар ҳалок бўлиши олдини олиш ҳамда душман ҳарбийларигагина зарар етказиш учун, Кобул турғунларини йироқ юришга чақирамиз. … Биз бирорта ҳам бегуноҳ оддий фуқаро ўлиши хоҳламаймиз”, дейилган толиблар билдирувида.

Кейинги ойларда Афғонистонда толиблар ҳамда “Ислом давлати”га алоқадор гуруҳлар ҳужумлари сони кўпайди.

Кобулнинг мамлакат разведка хизмати жойлашган мавзесида 30 апрель куни икки марта амалга оширилган портлашда 29 киши, жумладан, ўнга яқин журналист ҳалок бўлган, 45 нафар одам яраланган эди.

Ҳалок бўлган журналистлар орасида “Озодлик” радиосининг икки журналисти ва бир нафар стажёри ҳам бор эди.

“Озодлик” радиоси мухбирлари Абдуллоҳ Ҳананзай билан Муҳаррам Дурраний иккинчи ҳужум вақтида воқеа жойида ҳалок бўлган. Радиога қарашли “Озод Афғонистон” радиоси журналисти Сабавун Какар ҳужум пайти яраланиб, касалхонада жон берди.

This item is part of
XS
SM
MD
LG