Линклар

Шошилинч хабар
22 январ 2021, Тошкент вақти: 18:38

Помпео: АҚШ Эрон агрессиясининг ҳар қандай аломатини бостиради


АҚШ Давлат котиби Майк Помпео.

АҚШ Давлат котиби Эроннинг агрессиясини жиловлаш учун Пентагон ва АҚШнинг минтақадаги иттифоқчилари билан яқиндан ҳамкорлик қилиши тўғрисида баёнот берди.

АҚШ Давлат котиби Майк Помпео 21 май куни Вашингтонда консерватив Heritage жамғармасида Эрон бўйича йўл харитасини эълон қилди.

Давлат котиби Эронга нисбатан АҚШнинг 12 талабинитўғрисида баёнот берди. Талаблар орасида Суриядан Эрон ҳарбийларини чиқариш талаби ҳам бор. Помпео, шунингдек, Эрон томонидан қўлга олинган ҳар бир америкаликни ватанига қайтариш учун зарур бўлган барча чоралар кўрилишини ҳам билдирди.

Бундан икки ҳафта аввал АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Теҳроннинг ядровий дастури бўйича Эрон ва жаҳоннинг қудратли давлатлари ўртасида 2015 йил имзоланган келишувдан чиқишини эълон қилган эди.

Келишувда Эрон ядровий дастури чекланиши эвазига Теҳронга қарши жорий қилинган иқтисодий санкцияларни бекор қилиш кўзда тутилган.

Расмий номи “Қўшма тадбирлар мукаммал режаси” бўлган келишувни АҚШдан ташқари Хитой, Россия, Франция, Германия ҳамда Британия имзолаган.

АҚШнинг келишувдан чиқиш қарорини Европа давлатлари кесин танқид қилди. Улар Вашингтон иштирокисиз шартномани сақлаб қолишга уринмоқда.

Хитой ва Россия ҳам келишувни қўллашда давом этиш тарафдори.

XS
SM
MD
LG