Линклар

Шошилинч хабар
26 январ 2021, Тошкент вақти: 18:25

Туркманистон масжидларида фитр садақаси миқдори икки баравар оширилди


Туркманистон муфтийси Рамазон ойида диндорлар томонидан бериладиган фитр садақаси миқдорини оширилиши борасида фатво чиқарди, унга кўра садақа миқдори ўтган йилга нисбатан икки баробар кўп, дея хабар беради Азатлиқ (“Озодлик” радиосининг туркман хизмати).

"Оиламизни боқиш қийин бўлиб бормоқда, иқтисодий мураккабликлар туфайли аҳолининг норозиликлари ўсиб бормоқда, бироқ шунга қарамай муфтий садақа миқдорини оширди", - дея таъкидлайди Азатлиқ суҳбатдоши.

Унинг сўзларига қараганда, ўтган йили масжидларда фитр садақа миқдори киши бошига 2 манатдан дея белгиланган эди, бу йил 5 манатга чиқибди. Туркманистон МБ расмий курсига кўра 5 манат 1.4 АҚШ долларини ташкил қилади.

Азатлиқ суҳбатдошининг сўзларига қараганда, диндорлар садақаларни маҳаллий масжидлардаги имомларга олиб боришади. У шунингдек, закот нархи ҳам оширилганини айтди.

"Авваллари бойлигингизнинг 40дан бирини закот сифатида бериш айтиларди, энди бойлигингизнинг 30дан бирини беришингиз борасида қарор чиқарилибди", - дея таъкидлайди ўз номини ошкор қилишни истамаган Ашхабодда истиқомат қилувчи фуқаро “Азатлиқ” билан суҳбатда.

XS
SM
MD
LG